Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 16 феврал куни Нурота маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшлар – келажак таянчи” шиори остида ёшлар форуми ташкил қилинди.

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 16 феврал куни Нурота маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшлар – келажак таянчи” шиори остида ёшлар форуми ташкил қилинди.

Мазкур форумда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, тарғиботчилар гурухи, туман маънавият-тарғибот бўлими, Нурота маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчиларидан жами
70 нафар иштирокчи қатнашди.

Ушбу тадбирни Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши раиси У.Кенжаев кириш сўзи билан очиб берди.

ЎзХДП Нурота туман кенгаши У.Кенжаев сўзга чиқиб, ақидапараст   лик – муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни, бошқа шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллашга уринишга асосланган вайронкор мафкура шакли.

 

Ақидапараст гуруҳлар хоҳ диний, хоҳ дунёвий кўринишда бўлмасин ҳақиқатни тушунтириш, ишонтириш каби усуллар орқали тарғиб этишни тан олмайди. Улар ўз ғоялари бидъатли, ғайриинсоний бўлишига қарамасдан, бошқаларга нисбатан ўта жоҳил ва муросасиз муносабатда бўладилар.

Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишга қаратилган амалиёт шакли. Миссионерлик, асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия империясида давлат дини сифатида эълон қилинганидан эътиборан олиб борилади.

Христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган: 1. Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсири доирасига тушириш. 2. Халқ лар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиқишига олиб келиш. 3. Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини “Янги христианлар” билан тўлдириш.

Шундан сўнг туман маънавият-тарғибот бўлими бошлиғи Ў.Каримов сўзга чиқиб, “Оммавий маданият” – маданиятнинг мураккаб, ҳамма вақт бир хил талқин қилинмайдиган ўзига хос бузғунчилик шакли. Оммавий маданиятни Ғарб маданияти билан боғлиқ ходиса деб тушуниш, шунингдек, уни ғоясизлик, сифатсизлик ва дидсизлик намунаси сифатида баҳолаш кенг тарқалган.

Форум иштирокчилар томонидан мунозара ва савол-жавоб тариқасида қизғин ўтди.

Leave a Reply