Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 20 феврал куни Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгашида “Сиёсий партия фаолиятида кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммолар. Партия кадрлар заҳирасини шакллантиришнинг янгича замонавий усул ва механизмлари” мавзусида сиёсий-ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 20 феврал куни Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгашида “Сиёсий партия фаолиятида кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммолар. Партия кадрлар заҳирасини шакллантиришнинг янгича замонавий усул ва механизмлари” мавзусида сиёсий-ўқув машғулоти ўтказилди.

Мазкур сиёсий-ўқув машғулотида Х.Рўзиев – Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, тарғиботчилар гурухи, БПТ раислари. Жами 26 киши иштирок этди.

Сиёсий-ўқув машғулотини Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши раиси У.Кенжаев кириш сўзи билан очиб берди.

ЎзХДП Нурота туман кенгаши раиси У.Кенжаев сўзга чиқиб, “Сиёсий партия фаолиятида кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммолар борасида фикр ва мулоҳазалар билдирди.

Сиёсий партиялардаги кадрларга оид сиёсат муайян принципларга асосланиши керак. Булар қуйидагича:

– кадрларга оид муаммоларни ҳал қилишда асосланганлик, ҳаққонийлик, тизимлилик ва мажмуавийлик;

– истиқболлилик, унинг кадрларга оид вазиятни таҳлил қилишга асосланган илғор ва узоқни кўзловчи характерга эгалиги;

– партия кадрлари, профессионал партия аппарати ходимлари ва уларнинг ишбилармонлик ва аҳлоқий фазилатларига кўра захирага киритилган ходимларнинг синчковлик билан танланиши;

– кадрларга бўлган ишонч ва ҳурматни уларга бўлган принципиал талабчанлик билан мувофиқлиги;

– кадрларнинг ворисийлиги ва янгиланиши, ёш ва тажрибали кадрларга мос келишлиги;

– кадрлар масаласини адолатли ҳал қилишда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминловчи партия кадрларининг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимояланганлигини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Х.Рўзиев сўзга чиқиб, Партия кадрлар заҳирасини шакллантиришнинг янгича замонавий усул ва механизмлари юзасидан тушунтириш ишларини амалга оширди.

Кадрлар захирасини бирон иш билан машғул бўлмаган, ҳозирча захирада бўлиб, бўшайдиган лавозимларга сайланишини кутиб ўтирган партия аъзолари (ходимлари) гуруҳи, деб тушунмаслик керак. Аслида бу аниқ участкаларда иш олиб бораётган, шахсий фазилатлари ва тажрибаси уларни партиянинг раҳбар ва ижро органларига партия аппаратида, сайланадиган актив таркибида муайян лавозимларни эгаллаш учун бўлажак номзодлар деб ҳисоблаш, шунингдек навбатдаги сайловларда уларни депутатликка номзод сифатида кўрсатиш имконини берадиган одамлардир.

Leave a Reply