Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раиси туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда Нурота туманидаги ногирон ва кам таъминланган оилалардан хабар олди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши раиси туман кенгаши депутатлари билан ҳамкорликда Нурота туманидаги ногирон ва кам таъминланган оилалардан хабар олди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нурота туман кенгаши томонидан партия хамкор ташкилотларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нурота туман кенгаши томонидан партия хамкор ташкилотларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширилди

Ўзбекиситон Халқ демократик партияси Нурота туман кенгашининг навбатдаги 10-пленуми бўлиб ўтди.

Ўзбекиситон Халқ демократик партияси Нурота туман кенгашининг навбатдаги 10-пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда вилоят кенгаши раиси М.Нуруллаев ва ўринбосари Ў.Тиллаевлар иштирок этди. Шунингдек, пленум кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилиб, Кенжаев Улуғбек Бахшиллаевич партиянинг туман кенгаши раиси лавозимига сайланди.

Нурота тумани Мустақиллик МФЙ да Ўзбекистон ХДП нинг «Кўчма жамоатчилик қабули»

Нурота тумани Мустақиллик МФЙ да Ўзбекистон ХДП нинг «Кўчма жамоатчилик қабули» бўлиб ўтди. Унда партиянинг туман Кенгаши раиси Кенжаев Улуғбек бир қатор фуқароларни қабул қилиб, тегишли тартибда тушунтириш ишларини олиб борди ва фуқаролар мурожаатлари бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланишини алоҳида такидлади.

 

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 20 феврал куни Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгашида “Сиёсий партия фаолиятида кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммолар. Партия кадрлар заҳирасини шакллантиришнинг янгича замонавий усул ва механизмлари” мавзусида сиёсий-ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 20 феврал куни Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгашида “Сиёсий партия фаолиятида кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммолар. Партия кадрлар заҳирасини шакллантиришнинг янгича замонавий усул ва механизмлари” мавзусида сиёсий-ўқув машғулоти ўтказилди.

Мазкур сиёсий-ўқув машғулотида Х.Рўзиев – Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари, Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, тарғиботчилар гурухи, БПТ раислари. Жами 26 киши иштирок этди.

Сиёсий-ўқув машғулотини Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши раиси У.Кенжаев кириш сўзи билан очиб берди.

ЎзХДП Нурота туман кенгаши раиси У.Кенжаев сўзга чиқиб, “Сиёсий партия фаолиятида кадрлар билан ишлаш борасидаги муаммолар борасида фикр ва мулоҳазалар билдирди.

Сиёсий партиялардаги кадрларга оид сиёсат муайян принципларга асосланиши керак. Булар қуйидагича:

– кадрларга оид муаммоларни ҳал қилишда асосланганлик, ҳаққонийлик, тизимлилик ва мажмуавийлик;

– истиқболлилик, унинг кадрларга оид вазиятни таҳлил қилишга асосланган илғор ва узоқни кўзловчи характерга эгалиги;

– партия кадрлари, профессионал партия аппарати ходимлари ва уларнинг ишбилармонлик ва аҳлоқий фазилатларига кўра захирага киритилган ходимларнинг синчковлик билан танланиши;

– кадрларга бўлган ишонч ва ҳурматни уларга бўлган принципиал талабчанлик билан мувофиқлиги;

– кадрларнинг ворисийлиги ва янгиланиши, ёш ва тажрибали кадрларга мос келишлиги;

– кадрлар масаласини адолатли ҳал қилишда қонунийлик ва ижтимоий адолатни таъминловчи партия кадрларининг ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимояланганлигини алоҳида таъкидлади. Шундан сўнг Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Х.Рўзиев сўзга чиқиб, Партия кадрлар заҳирасини шакллантиришнинг янгича замонавий усул ва механизмлари юзасидан тушунтириш ишларини амалга оширди.

Кадрлар захирасини бирон иш билан машғул бўлмаган, ҳозирча захирада бўлиб, бўшайдиган лавозимларга сайланишини кутиб ўтирган партия аъзолари (ходимлари) гуруҳи, деб тушунмаслик керак. Аслида бу аниқ участкаларда иш олиб бораётган, шахсий фазилатлари ва тажрибаси уларни партиянинг раҳбар ва ижро органларига партия аппаратида, сайланадиган актив таркибида муайян лавозимларни эгаллаш учун бўлажак номзодлар деб ҳисоблаш, шунингдек навбатдаги сайловларда уларни депутатликка номзод сифатида кўрсатиш имконини берадиган одамлардир.

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 16 феврал куни Нурота маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшлар – келажак таянчи” шиори остида ёшлар форуми ташкил қилинди.

Ўзбекистон ХДП Нурота туман кенгаши томонидан 2018 йил 16 феврал куни Нурота маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ёшлар – келажак таянчи” шиори остида ёшлар форуми ташкил қилинди.

Мазкур форумда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши аъзолари, партия фаоллари, тарғиботчилар гурухи, туман маънавият-тарғибот бўлими, Нурота маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчилари ва ўқувчиларидан жами
70 нафар иштирокчи қатнашди.

Ушбу тадбирни Ўзбекистон ХДП Нурота туман Кенгаши раиси У.Кенжаев кириш сўзи билан очиб берди.

ЎзХДП Нурота туман кенгаши У.Кенжаев сўзга чиқиб, ақидапараст   лик – муайян шароитда, бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни, бошқа шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллашга уринишга асосланган вайронкор мафкура шакли.

 

Ақидапараст гуруҳлар хоҳ диний, хоҳ дунёвий кўринишда бўлмасин ҳақиқатни тушунтириш, ишонтириш каби усуллар орқали тарғиб этишни тан олмайди. Улар ўз ғоялари бидъатли, ғайриинсоний бўлишига қарамасдан, бошқаларга нисбатан ўта жоҳил ва муросасиз муносабатда бўладилар.

Миссионерлик – бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилишга қаратилган амалиёт шакли. Миссионерлик, асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия империясида давлат дини сифатида эълон қилинганидан эътиборан олиб борилади.

Христиан миссионерлик ташкилотларнинг мақсадлари асосан уч нуқтага қаратилган: 1. Халқларни христианлаштириш. Шу орқали уларни иқтисодий, сиёсий ва маънавий жиҳатдан ғарб давлатлари таъсири доирасига тушириш. 2. Халқ лар ўртасида ўз эътиқодига шубҳа уйғотиш ишонч ва эътиқоддан юз ўгириш ва ундан чиқишига олиб келиш. 3. Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодида қаттиқ туришини таъминлаш ва шу орқали уларнинг сафини “Янги христианлар” билан тўлдириш.

Шундан сўнг туман маънавият-тарғибот бўлими бошлиғи Ў.Каримов сўзга чиқиб, “Оммавий маданият” – маданиятнинг мураккаб, ҳамма вақт бир хил талқин қилинмайдиган ўзига хос бузғунчилик шакли. Оммавий маданиятни Ғарб маданияти билан боғлиқ ходиса деб тушуниш, шунингдек, уни ғоясизлик, сифатсизлик ва дидсизлик намунаси сифатида баҳолаш кенг тарқалган.

Форум иштирокчилар томонидан мунозара ва савол-жавоб тариқасида қизғин ўтди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нурота туман Кенгашининг веб-сайти ишга туширилди

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нурота туман Кенгашининг веб-сайти ишга туширилди